23:35 / 14.02.2019
5 572

Самарқандда ҳавода муаллақ турувчи “sky-ресторан” очилади

Самарқандда ҳавода муаллақ турувчи “sky-ресторан” очилади
Самарқандда энди ҳавода осилиб турадиган ресторанлар ташкил этилади. Бу лойиҳа ҳақида Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Жомбой, Булунғур, Тойлоқ, Пайариқ, ва Оқдарё туманлари тадбиркорлари билан учрашувда маълум қилган.

Вилоят раҳбарига умумий ҳисобда 45,34 миллион доллар кетадиган 26 та лойиҳа намойиш этилган. Улар орасида замонавий иссиқхоналар, меҳмонхона, гипермаркетлар қуриш, шприц, медицина қўлқоплари, антибиотиклар, болалар тугликлари, нам салфеткалар, ўсимлик ёғи, қурилиш моллари ишлаб чиқариш каби тармоқлар мавжуд.

– Япониялик ҳамкорларимиз билан Тойлоқ туманида беш қаватли гипермаркет қуришни режалаштиряпмиз, – дейди “Japan Trading Group Co” раҳбари тадбиркор Ботир Қорахўжаев. – Бунинг учун лойиҳага 8,3 млрд. сўм маблағ йўналтирилган. Миллион долларини япониялик ҳамкорларимиз беришади. Гипермаркетни шу йилнинг ўзидаёқ топширишни режалаштирганмиз. Иккинчи йирик лойиҳамиз – Япония билан биргаликда шприц ва тиббиёт қўлқопларини ишлаб чиқариш. Бундан 120 та маҳаллий аҳоли вакили иш билан таъминланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ҳавода муаллақ турувчи “sky-ресторан” очилади