Энди бўлажак келин-куёвлар 16 соатлик махсус курсларда ўқишади

  • 15 февраль 2019, 17:30
  • 3 091
  • Жамият
  • Энди бўлажак келин-куёвлар 16 соатлик махсус курсларда ўқишади
    Гулистон шаҳридаги “Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби”да ўқув курслари бошланди деб ёзади "Халқ сўзи" нашри.
    - Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби” мустаҳкам ва намунали оилалар кўпайишига сезиларли ҳисса қўшишига шубҳа йўқ, дейди мазкур “Никоҳ уйи” мудираси Лола Муратова.

    - Бу ерда бўлғуси келин-куёвлар учун оилавий муносабатларнинг маънавий-ахлоқий асослари, оила иқтисодиёти, рўзғор ва бюджетини юритиш, оиладаги ижтимоий муҳим, никоҳ муносабатлари, соғлом турмуш тарзи, гендер масалалари, оилавий муносабатларни уйғунлаштириш ва низоларнинг олдини олиш, мулоқот маданияти, ҳуқуқий муносабатлар, оилани идора этиш каби масалалар юзасидан маҳорат дарслари ўтилади. Мавжуд ўқув дастурларидаги маълумотлар илмий-услубий жиҳатдан, яъни миллий қадриятлар асосларининг замоннинг фан ва жамият тараққиёти тенденциялари билан, психология ва бошқа ижтимоий-ҳуқуқий соҳалардаги янгиликлари – инновациялари билан уйғун ҳолда амалга оширилади.

    Инновацион мактабда ФҲДЁ бўлимларига никоҳ учун ариза топширганлардан ташқари турмуш қуришни режалаштираётган йигит-қизлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчи ўқувчилари учун қисқа муддатли ахборот сессиялари ҳам ташкил этилади. Қизлар учун “Оила” маркази томонидан ишлаб чиқилган “Оила” мобил иловаси, келин-куёвларга эса “Мустаҳкам оилага йўлланма” ён дафтарчалари тақдим қилинади. Шунингдек, масофадан ўқитиш ва маслаҳат бериш шакллари ҳам йўлга қўйилади.

    Маълумот учун, бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин –қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2018 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасида “Оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Энди бўлажак келин-куёвлар 16 соатлик махсус курсларда ўқишади