23:00 / 15.02.2019
4 656

Сергели метро линиясининг қурилиши учун неча миллион доллар сарфланиши маълум бўлди

Сергели метро линиясининг қурилиши учун неча миллион доллар сарфланиши маълум бўлди
Лойиҳанинг умумий қиймати 82,6 миллион АҚШ долларига баҳоланмоқда, аввалроқ ушбу рақам 91,6 миллион АҚШ доллари деб айтилганди. Бу ҳақда «Sof.uz» хабар берди.
Лойиҳа Давлат бюджети маблағлари (47,5 миллион АҚШ доллари) ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредити ҳисобига молиялаштирилмоқда (35,1 миллион АҚШ доллари).

Шундан 27,9 миллион АҚШ доллари машина ва ускуналарга, 48,2 миллион АҚШ доллари қурилиш-монтаж ишларига йўналтирилади.
Молиявий ҳаражатлар учун 2,1 миллион АҚШ доллари ва қолган ҳаражатлар 4,3 миллион АҚШ долларига баҳоланган.

Йўналиш узунлиги 7,1 километрни ташкил қилади. Мазкур линия йилига 85,6 миллион йўловчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига кредитни қайтариш 2033 йилгача режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сергели метро линиясининг қурилиши учун неча миллион доллар сарфланиши маълум бўлди