
Фото: Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот хизмати
18 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Ташкенбаев бошчилигида Финландиянинг Ўзбекистондаги элчиси Мария Лиивала, Ювяскул амалий фанлар университети вакиллари билан ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Ювяскул университети Глобал таълим хизматлари менежери Хейкки Пуса Финландиядаги таълим тизими, фаолият ва йўналишлар доирасида таълим сифатини ошириш механизмлари, сифатни таъминлашдаги миллий тизими, баҳолаш ва сифатни бошқариш жараёнлари ҳақида сўзлади, шунингдек, таълим, соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида доимий ҳамкорлик олиб бориш таклифини берди, деб хабар қилмоқда инспекция матбуот хизмати.
Учрашув якунида таълим сифатини юқори босқичга кўтаришда Ўзбекистон ва Финландия ўртасида ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар