21:43 / 19.02.2019
5 668

Навоийда судья ходимини калтаклади

Навоийда судья ходимини калтаклади
15 февраль куни Навоий вилоят маъмурий ишлар бўйича суди раиси Отабек Тошев қўл остида ишловчи ходими Дилшод Норовни кўпчиликнинг кўз ўнгида ерга ётқизиб тепкилаган. Бу маълумотни Kun.uz’га Ўзбекистон Бош прокуратураси тасдиқлаган.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда.

Вилоят судида техник ходим сифатида фаолият кўрсатадиган Дилшод Норов айни вақтда Навоий вилоят касалхонаси хирургия бўлимига ётқизилган.
«Навоий шаҳар прокуратурасида мазкур ҳолат буйича тергов олди текшируви олиб борилмоқда. Суд тиббиёт экспертизаси тайинланган. Натижаси юзасидан маълумот берилади», дейилган Бош прокуратураси хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда судья ходимини калтаклади