
Бу воқеа 2019 йил 20 февралида пойтахтдаги №5- ўрта мактаб (туман номи тушириб қолдирилибди) да содир бўлган. 16 ёшли ўқувчи, 10- синф ўқувчиси М. М. мактабга қўлида пневматик тўппонча-пулемёт, овоз пасайтиргич, газ сепувчи баллонча, ҳимоя ниқоби, металлдан ясалган ўқлар билан ташриф буюрди.
Профилактика инспектори ўқувчининг портфелини назоратдан ўтказаётиб юқорида санаб ўтилган қуролларни топган.
Ҳозирда ушбу факт юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Баъзи ёшларнинг эса ушбу маълумотдан энсаси қотган. Улар мактабга қурол олиб келишни оддий ҳол деб билишаркан. Ваҳоланки, пневматик қурол ҳам яқиндан отилса, одамни ўлдиради. Шундай экан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари бу сирнинг тагига етади деб умид қиламиз. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар