Тошкентда Жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судида 3 ёшли қизалоқни қасддан ўғирлаб кетган йигитга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастурида хабар берилди.
Маълум бўлишича, Музаффар исмли йигит турмушидан ажрашган Шаҳина исмли фарзанди бор аёл билан танишади. Аёл уйланмаган йигитни шаърий никоҳдан ўтишга кўндиради. Лекин ўзи эски одатини тарк қилмай, дугонаси билан кўнгилочар жойларда, тунги клубларда юришда давом этади.
Хотинининг хиёнатларидан хабар топган Музаффар уни уйга қайтишга ундайди, аммо у рози бўлмайди. Шунда Музаффар Шаҳинанинг дугонасининг 3 ёшли фарзандини ўғирлайди ва номаълум жойга яширинади.
Бу орқали йигит босим ўтказиб, хотинини уйга қайтаришни ўйлайди.
ИИВ ходимлари ўтказган тадбир натижасида айбдор қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Қизча эса оиласига соғ-омон қайтарилган.
Судда айбланувчига нисбатан бир қанча енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, 1 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Мазкур ҳолат юзасидан "Замон" информацион дастурида кўрсатилган видеолавҳани қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: ВИДЕО “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Ҳар куни кечқурун пиёда юриш организмда қандай ўзгаришларга сабаб бўлади?
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Сувни тик турган ҳолда ичиш мумкин эмаслиги илмий жиҳатдан исботланди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Москвадаги теракт бўйича яна уч киши ушланди
АҚШ элчиси: “Россия Украина пойтахтига гипертовушли ракеталар билан зарба берди”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган