17:16 / 22.02.2019
4 151

Тошкентда ўзини электромонтажчи деб таништириб, одамлардан пул йиғувчи фирибгарлар пайдо бўлди

Тошкентда ўзини электромонтажчи деб таништириб, одамлардан пул йиғувчи фирибгарлар пайдо бўлди
Тошкент шаҳрида уйма-уй айланиб, одамлардан пул йиғувчи одамлар пайдо бўлди, деб хабар берди «Дарё» нашри.

Telegram / «Потребитель.уз»
Улар Янгийўлда рўйхатдан ўтказилган МЧЖ шартномасини одамларга кўрсатиб, энди улар бутун республика бўйлаб энергия таъминоти тизимидаги монтаж ишлари юзасидан хизмат кўрсатишини айтмоқда. Келгусидаги хизматлари учун 12 000 сўмдан пул йиғиб олмоқда.

«Потребители» Telegram канали вакиллари туман электр тармоқлари корхонаси билан боғланганида улар «монтажчи»ларни танимаслигини айтган. Мажбурий ижро бюроси ҳам бундай хизмат кўрсатувчи МЧЖ ни билмаслигини маълум қилган.
«Қўшнилар, айниқса кексаларга бундай кимсаларга эшик очмасликни тайинланг. Бундай ҳолатларда ҳар доим туман электр тармоқлари корхонасига қўнғироқ қилинг», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда ўзини электромонтажчи деб таништириб, одамлардан пул йиғувчи фирибгарлар пайдо бўлди