16:26 / 23.02.2019
5 347

Ўқишга кириш тест синовларида қатор янгиликлар бўлиши кутилмоқда

Ўқишга кириш тест синовларида қатор янгиликлар бўлиши кутилмоқда
2019/20 ўқув йили қабулида ҳам 2018 йилдаги тажрибани давом эттирган ҳолда тест синовлари жараёнида имкониятларни яратиш мақсадида бир қатор таклифлар қарор лойиҳасига киритилмоқда, деб баёнот берди Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов.

Kun.uz нашрининг маълумотига кўра, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари томонидан ортиқча оворагарчиликлар ва харажатларни олдини олиш мақсадида уларнинг яшаб турган манзилида Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатга олиш, абитуриент томонидан танланаётган таълим муассасасининг жойлашган ҳудудидан қатъи назар, ўзи яшаб турган ҳудудда тест синовларинида иштирок этиши қарор лойиҳасига киритилди.

«Шунингдек, абитуриентларнинг ўқишга кириш имкониятини янада ошириш мақсадида уларга бир вақтнинг ўзида учта бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилмоқда. Бундан ташқари, уларга амал қилиш муддати уч йил бўлган сертификат берилади. Сертификатдан улар уч йил давомида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун фойдаланиши мумкин», – дейди ДТМ раҳбари.

Kun.uz мухбирининг таъкидлашича, бир вақтда учта ОТМга топшириш масаласи кейинчалик оптимизациялаштирилиб, танлов ҳуқуқи бўйича ОТМ сони яна оширилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўқишга кириш тест синовларида қатор янгиликлар бўлиши кутилмоқда