18:55 / 23.02.2019
6 015

ЙҲХ патрул автомобиллари янги турдаги фоторадардан фойдаланмоқда (фото)

ЙҲХ патрул автомобиллари янги турдаги фоторадардан фойдаланмоқда (фото)
Фото: ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Тошкент вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси вилоят ҳудудида тезлик оқибатида йўл транспорт ҳодисалари салмоғини камайтириш мақсадида патрул автомобилларга янги намунадаги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари ўрнатмоқда. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2018 йилнинг 12 ойи вилоят ҳудудида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг келиб чиқиш сабаб ва шарт-шароитлари тизимли равишда комплекс таҳлил қилинганда, қарийб 50 фоиз йўл транспорт ҳодисаларини келиб чиқишига тезлик асосий омил бўлиб қолмоқда.
«Ушбу патрул автомобилларга ўрнатилган фоторадарлар реал вақт режимида автоматик равишда қоидабузарликни қайд этади», – дейилади ИИБ хабарида.

Фото: ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати
Таъкидланишича, қоидабузарлик аниқланганда симсиз алоқа орқали автомобил рақами, сана, вақт ва воқеа жойидан иборат бўлган маълумотларни «Ўзбекистон почтаси»нинг маълумотларни қайта ишлаш маркази орқали қоидабузарликни содир этган ҳайдовчи ёки юридик шахсга почта орқали хабар беради.
Ҳозирда ушбу фоторадарлар тест режимида ишламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ЙҲХ патрул автомобиллари янги турдаги фоторадардан фойдаланмоқда (фото)