11:47 / 24.02.2019
3 528

Тошкентда 70 дан ортиқ кўча таъмирланади

Тошкентда 70 дан ортиқ кўча таъмирланади
Тошкент шаҳар ҳокимининг 19 февралдаги қарори билан шаҳардаги марказий ва маҳаллалар ҳудудидаги ички кўчаларни жорий таъмирлаш манзилли рўйхати тасдиқланди.

Пойтахтдаги 70 дан ортиқ кўчаларда таъмирлаш ишлари 2019 йил декабрига қадар бажарилади. Ўтган йилдагига нисбатан икки баробар кўпроқ 1 жами 1 844 688 квадрат метр йўллар таъмирланади.
Хусусан,
  • Тошкент шаҳридаги марказий кўчаларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 35 077 квадрат метр;
  • Маҳаллалар ҳудудидаги ички йўлларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 872 852 квадрат метр;
  • Туман прокурорлари секторларида аниқланган ички йўллардаги камчиликларни жорий таъмирлаш ишлари бўйича 417 394 квадрат метр;
  • Шаҳар аҳолиси ва маҳалла фаолларининг ариза ва шикоятларини ижобий хал қилиш учун туман ободонлаштириш бошқармалари тасарруфидаги 519 365 квадрат метр майдон таъмирланади.

«Шаҳар марказий ва ички кўчалари таъмирланиши билан бир қаторда улардаги ҳудудларда ободонлаштириш ишлари амалга оширилади», — дейилади шаҳар ҳокимлиги ахборотида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 70 дан ортиқ кўча таъмирланади