19:21 / 26.02.2019
3 288

"ФИВС" компанияси Жиззахда автомобиль ойналари ишлаб чиқаради

"ФИВС" компанияси Жиззахда автомобиль ойналари ишлаб чиқаради
Франциянинг "ФИВС" компанияси Жиззахда архитектура ва автомобиль ойналари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур лойиҳага инвестиция талаблари асосида Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан ер майдони ажратилади.

Президентимизнинг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан амалга ошириладиган лойиҳа доирасида кенг ассортиментдаги архитектура ва автомобиль ойналари ишлаб чиқариш ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » "ФИВС" компанияси Жиззахда автомобиль ойналари ишлаб чиқаради