22:13 / 27.02.2019
6 074

Март ойидан ОТМ тўлов-контракт нархлари оширилади

Март ойидан ОТМ тўлов-контракт нархлари оширилади
2018 йилнинг 13 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ни Фармони эълон қилинганди. Унга асосан, 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори 1,1 баравар оширилган ва республика ҳудудида энг кам ойлик иш ҳақи 202,730 сўм этиб белгиланганди.

Энг кам ойлик маош миқдорининг оширилиши билан Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт нархлари ҳам кўтарилади.
Бунинг сабаби, Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 4 июлдаги 2-сонли баёнига иловада тўлов-контракт нархлари энг кам ойлик иш ҳақига боғланган бўлиши белгилаб қўйилган эди. Яъни ҳар сафар ЭКОИҲ ошганида ОТМ талабаси бўлиш баҳоси ҳам юқорилаб бораверади.

Бу эса шуни англатадики, иш ҳақлари ошса, контракт ҳам худди шунча фоизга ошади. Фақат қоидага биноан, ЭКИҲ миқдори оширилганда контрактлар навбатдаги семестрдан бошлаб оширилади.

Шунга кўра, ноябрда ошган иш ҳақлари март ойидан бошлаб ўқув йилининг 2-ярми учун тўланадиган контрактга таъсир қилади.
Телеграмдаги Xushnudbek.uz каналида келтирилишича, 2-семестрдан контракт миқдорлари қуйидагича бўлади:

БАКАЛАВРИАТ
(кундузги, сиртқи ва кечки таълим учун)

1-тоифа: 45 баробар – 9 млн 122 минг 850 сўм
2-тоифа: 46 баробар – 9 млн 325 минг 580 сўм
3-тоифа: 50 баробар – 10 млн 136 минг 500 сўм
4-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
5-тоифа: 60 баробар – 12 млн 163 минг 800 сўм

Тоифаларга қайси таълим йўналишлари тўғри келишини мана бу ердан кўриш мумкин.

МАГИСТРАТУРА

1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм
2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм
3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм
5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм

МАХСУС СИРТҚИ

1-тоифа: 15 баробар – 3 млн 40 минг 950 сўм
2-тоифа: 17 баробар – 3 млн 446 минг 410 сўм
3-тоифа: 20 баробар – 4 млн 54 минг 600 сўм
4-тоифа: 22 баробар – 4 млн 460 минг 60 сўм
5-тоифа: 27 баробар – 5 млн 473 минг 710 сўм

ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИК
(кундузги, сиртқи)

1-тоифа: 49 баробар – 9 млн 933 минг 770 сўм
2-тоифа: 51 баробар – 10 млн 339 минг 230 сўм
3-тоифа: 55 баробар – 11 млн 150 минг 150 сўм
4-тоифа: 61 баробар – 12 млн 366 минг 530 сўм
5-тоифа: 66 баробар – 13 млн 380 минг 180 сўм

ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИК
(сиртқи (2017/2018 ўқув йилида қабул қилинганлар учун)

1-тоифа: 25 баробар – 5 млн 68 минг 250 сўм
2-тоифа: 26 баробар – 5 млн 270 минг 980 сўм
3-тоифа: 28 баробар – 5 млн 676 минг 440 сўм
4-тоифа: 31 баробар – 6 млн 284 минг 630 сўм
5-тоифа: 33 баробар – 6 млн 690 минг 90 сўм

Агар кимдир контрактини олдиндан 1 йиллик тўлаб қўйган бўлса ҳам, барибир 2-семестр учун юзага келган фарқни қўшимча тўлов қилишига тўғри келади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Март ойидан ОТМ тўлов-контракт нархлари оширилади