date 06:31 / 02.03.2019
views 7 600

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи ошди

Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархи ошди
Тошкент ҳайвонот боғида 1 мартдан кириш чипталари нархи ошди. Бу ҳақда ҳайвонот боғи сайтида хабар берилди, деб ёзмоқда Даракчи.уз.

Қайд этилишича, коммунал хизматлар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошганлиги муносабати билан Маданият вазирлигининг 2019 йил 25 февралдаги хатига ҳамда Тошкент шаҳар Маданият бош бошқармасининг 2019 йил 27 февралдаги кўрсатмасига асосан, 2019 йил 1 мартдан Тошкент ҳайвонот боғи кириш чипталарининг нархи ошган.

Янги нархлар қуйидагича белгиланди:
-7 ёшгача бўлган болалар учун - бепул;
-7 ёшдан 16 ёшгача болалар учун - 10 000 сўм;
-катталар учун - 15 000 сўм;
-муддатли ҳарбий хизматдаги аскарлар учун - 10 000 сўм;
-ёшга доир нафақадаги шахслар учун - 10 000 сўм;
-ногиронлиги бўлган шахслар учун - бепул.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият