date
views 6 943

Шавкат Мирзиёев: "Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади?"

Шавкат Мирзиёев: "Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади?"
Мудофаа ва ички ишлар тизимидаги ортиқча вазнга эга ходимларга буни ўнглаш учун муддат берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» нашри.

—Бизга ортиқча вазнга эга зобит, ички ишлар ходими керак эмас. Бу ҳолатда қандай қилиб жиноятчини тутади? Спорт билан шуғуллансин. Бу менга эмас, ўзларига фойда. Муддат берамиз: уч ойми, олти ойми, шу вақт ичида ўзини ўнглаб, меъёрдаги вазнга тушсин, — деди давлат раҳбари.

Президент жисмоний тарбия ва спортга эътибор нафақат ушбу тизимларда, балки барча даражада кучайтирилиши, соғлом миллатга айланиш, салбий иллатлар, хусусан, ичкиликбозликка қарши мунтазам курашиш лозимлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ҳарбий ҳизматчилар ҳали ҳам «совет давридан қолган» кийимларда юргани, яқин орада бу борада ҳам ўзгариш бўлишини билдирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шавкат Мирзиёев: "Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади?"