08:36 / 03.03.2019
6 463

Электр ва газдан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Электр ва газдан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар киритилди
Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарорига ўзгартиришлар (182-сон, 28.02.2019 й.) киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, электр энергияси шартномада кўрсатилганидан 5 фоиздан кўп истеъмол қилинганда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,15 баравари миқдорида тўлов ундирилади. Илгари, бир ярим баравари миқдорида ундирилган.

Шунингдек, истеъмолчиларга электр энергияси ва газ етказиб бериш истеъмолчилар томонидан мурожаат қилинганида 50 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида ҳам амалга оширилади. Бунда, ҳисоб-китобни 50 фоиз олдиндан ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар ҳисоб-китоб амалга ошириладиган даврни кўрсатиб 5 кун олдин Бюрога мурожаат қилишлари лозим.

Илгари, фақат 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўланганида етказиб берилган.

Олдиндан ҳақ тўланмаган, 50 фоизлик ҳақ тўлайдиган истеъмолчилар томонидан ой охиригача якуний ҳақ тўланмаганда, мазкур истеъмолчиларга нисбатан электр ва газдан тўлиқ узишгача бўлган чоралар кўрилади.

Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда истеъмолчилар аванс тариқасида тўланган тўлов кунидан бошлаб кейинги 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда, маиший истеъмолчилар эса – кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қўшимча тўлов тўлашдан озод этилади.

Илгари бу муддат 12 ойни ташкил этган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Электр ва газдан фойдаланиш тартибига ўзгартиришлар киритилди