«Актёр» кўрсатуви ўтган мавсумда кўрсатувларининг қоқ финалида қовун туширишганди. Бу галги мавсумда эса қовун тушириш учун финални ҳам кутиб ўтиришмади. Кеча экран орқали намойиш этилган кўрсатувни кўрганлар йигит ва қизларни меҳмонхонага жойлаштириб, уларга ота-онаси ва яқинлари билан кўришишни маън этиб қўйишганига хайрон бўлганликлари шубҳасиз. Буниси ҳали ҳолва экан.
Қизлар ва йигитларнинг хонасига видеокамера ўрнатиб қўйишгани ҳаммасидан ошиб тушди. Видеокамера ўрнатиш… Хос хоналарга-я? Қизларнинг кийиниши бор, ваннага кириши бор, ухлаши бор – шуларнинг ҳаммасини бафуржа кузатиб туришадими? Бошловчи йигит «Қизларни Асал кузатиб туради, йигитларни эса мен!» деб ўзича вазиятни изоҳлади.
Бироқ оператор кўрмайдими, қўриқчи, меҳмонхона ходимлари кўрмаслигига ишончлари комилмикан?! Ахир кечанинг ўзида йигитларнинг чўзилиб ётгани-ю, қизларнинг гардеробни очиб, кийишга кийим қидираётгани бутун ўзбек мухлисларига намойиш этилди-ю. Кўрсатув ижодкорлари ўзларини Россияинг ТНТ каналида намойиш этиладиган «Дом2» кўрсатувидаман деб ўйлашяпти, шекилли.
Жамиятимиз бу қадар очиқликни қабул қила олмайди. Бу каби янгиликлар шахсиятга даҳл қилиш демакдир. Ҳомий меҳмонхонани реклама қиламан деб, иштирокчиларнинг шахсиятини ўйинчоқ қилиши бу салкам қабиҳлик.
Мутасадди ташкилотлар бу ҳолга нисбатан чора кўришади, деган умиддамиз. Акс ҳолда…
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади?
Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди