11:05 / 06.03.2019
4 535

Ўзбекистонда таклиф қилинаётган антиқа ўзгаришлар рейтинги

Ўзбекистонда таклиф қилинаётган антиқа ўзгаришлар рейтинги
Ўзбекистон ва ундан ташқарида бўлган фуқаролар мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ривожланишни кўзлаб, турли соҳаларга оид, шу билан бирга йирик масштабли ўзгариш ва янгиликларни таклиф этмоқда. Ушбу ташаббуслар ижтимоий тармоқларда ҳам катта муҳокамага сабаб бўлди. Қуйида таклифлар кетма-кетлигини тақдим этамиз.

5. Маънавият ва маърифат маркази сўз усталарига сценарий тузишда таклиф билдирди.
Маънавият ва маърифат маркази томонидан қизиқчилик санъати усталарининг оммавий тадбирлардаги чиқишларига тайёрланиш, сценарийни тузишда ҳамкорлик қилиш таклиф этилди.

26 февраль куни Тошкентдаги «Туркистон» саройининг мажлислар залида «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан «Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти» мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида Республика Маънавият ва маърифат маркази вакили ана шундай таклифни илгари суриб, ишларни ҳамкорликда ташкил этишни маълум қилди.

4. Вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билдирилди.
Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида депутат Марҳабо Қурбонова тарбиясида ёш боласи бўлган аёлнинг хорижга чиқишини чеклашни таклиф қилди.

«Коммунал тўловлардан қарзингиз бўлса, хорижга чиқа олмайсиз. Бунга қонунчилигимиз йўл қўймайди. Аммо 3-4 нафар вояга етмаган фарзанди бор аёллар чет элга бемалол чиқиб кетмоқда. Буни тартибга солиш керак. Ахир, хорижга кетган оналарнинг фарзандлари тарбиясидаги муаммолар, бу орқали оиладаги маънавий муҳит ва жамиятга етказилаётган зарар хорижда топилган бойликдан бир неча баробар кўп эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди», — дея таклифини асослаган у.

3. Пойтахтни Жиззахга кўчириш таклиф этилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Эврил Турон Ўзбекистон пойтахтининг Тошкент шаҳридан Жиззах вилоятига ўзгартиришни таклиф этди. У бу ҳақда «Олтин ўлка» эссесида баён қилиб, таклифини асослантиришга уринган.

2. Ўзбекистон номини ўзгартириш таклиф этилди.
Хитойда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба Ўзбекистон номини Uzbekland ёки Heartland этиб ўзгартиришни таклиф қилди. Унинг айтишича, -истон қўшимчаси мамлакат жозибадорлигини бўғиб турибди.

1. Ўзбекистонда Эркаклар қўмитасини ташкил этиш таклифи билдирилди.
Эксперт Жамила Шермуҳаммедова Ўзбекистонда Эркаклар қўмитасини ташкил этиш масаласига жиддий қарашни сўрамоқда. Унинг айтишича, оилада эркакнинг, отанинг ўрни кўтарилмас, у ҳақда китоблар ёзиб, мақомини улуғланмас экан, оила механизмидаги айрим элементлар яхши ишламайди, ажримлар сони ортаверади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда таклиф қилинаётган антиқа ўзгаришлар рейтинги