11:23 / 06.03.2019
4 844

Бир аёлни фоҳишаликка олиб кетаётган аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди

Бир аёлни фоҳишаликка олиб кетаётган аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди
Шу йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда тезкор тадбир ўтказилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган фуқаро М.Т. Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига бир нафар аёлни аввалига 8000 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишиб, шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетаётган бўлган.

Тадбир натижасида ушбу шахс қўлга олинган. У муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси, яъни одам савдоси жиноятини содир этганлиги учун судланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир аёлни фоҳишаликка олиб кетаётган аёл Тошкент халқаро аэропортида қўлга олинди