date 17:20 / 06.03.2019
views 6 346

Моллюскаларнинг биз билган ва биз билмаган сирлари

Моллюскаларнинг биз билган ва биз билмаган сирлари
Моллюскаларнинг биз билган ва биз билмаган, эшитган ва эшитмаган сирлари булиб, биз сизга қисқача маълумот берамиз. Бир қанча Европа мамлакатларида ток шиллиғи, денгиз қориноёқли моллюскалардан трубач ва соҳил шиллиғи истеъмол қилинади.

Икки паллали моллюскалардан устритсанинг гўшти витаминларга бой маҳсулот сифатида истеъмол қилинади. Узоқ Шарқ денгизларида кўп учровчи денгиз тароқчаларининг гўштидан консервалар тайёрланади. Садафдорларнинг чиғаноғи чўзиқ ва қалин бўлиб, садаф тугмалар тайёрлаш учун ишлатилади.

Бошоёқли моллюскалардан каракатитса, калмар, осминоглар овланади. Улар овқат учун ишлатилади. Каракатитса ва калмарларнинг сиёҳ халтасидаги секретдан сепия деб аталадиган акварел буёқ, табиий хитой туши ҳам ана шу сиёҳдан тайёрланади.

Моллюскаларнинг биз билган ва биз билмаган мана шундай сирлари мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият