Жанубий Кореяда умрбод қамоққа ҳукм қилинган ўзбекистонлик 16 йилдан сўнг озодликка чиқди

Жанубий Кореяда умрбод қамоққа ҳукм қилинган ўзбекистонлик 16 йилдан сўнг озодликка чиқди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Жанубий Кореяда такси ҳайдовчисини ўлдириш ва талончиликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ўзбекистон фуқароси Акмал Бозоров 16 йилдан ортиқ вақт ўтиб озодликка чиқди.
  • Суд тергов жараёнида жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилганини аниқлаб, жиноят ишини қайта кўриб чиқишга қарор қилди.
  • 37 ёшли Акмал Бозоров 2026 йил 15 октябр куни Чангвон шаҳридаги қамоқхонадан озод этилди.

Жанубий Кореяда такси ҳайдовчисини ўлдириш ва талончиликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Ўзбекистон фуқароси Акмал Бозоров 16 йилдан ортиқ вақт ўтиб озодликка чиқди. Суд тергов жараёнида жиддий қонунбузарликларга йўл қўйилганини аниқлаб, жиноят ишини қайта кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда “The Korea Times” хабар берди.

37 ёшли Акмал Бозоров 2026 йил 15 октябрь куни Чангвон шаҳридаги қамоқхонадан озод этилди. Уни қамоқхона дарвозаси олдида отаси кутиб олди.

Бозоров 2009 йилда Жанубий Кореянинг Чангвон шаҳрида такси ҳайдовчисининг ўлими билан боғлиқ жиноятда айбланган. У дастлабки сўроқларда айбига иқрор бўлган, аммо кейинчалик кўрсатмалари босим ва ноқонуний тергов усуллари таъсирида олинганини билдириб, қотилликка алоқаси йўқлигини таъкидлаган.

2010 йил апрель ойида Олий суд унга нисбатан чиқарилган умрбод қамоқ жазосини ўз кучида қолдирган. Акмал Бозоров шундан кейин 16 йилдан ортиқ вақт давомида қамоқда сақланган.

Ikki kishi qo'lida guldasta bilan kameralar qarshisida turibdi.

Ишни қайта кўриб чиқиш жараёнида терговда жиддий қонунбузарликлар бўлгани аниқланди. Жумладан, полиция ходимлари Бозоровга жиноят жойидан унинг ДНКси топилгани ҳақида ёлғон маълумот бергани ва жабрланувчи ҳали тирик эканини айтиб, ундан иқрорлик кўрсатмаси олишга урингани қайд этилди. Шунингдек, корейс тилини етарлича билмаган Бозоровга сўроқ вақтида таржимон тақдим этилмагани ҳам унинг ҳуқуқлари бузилиши сифатида баҳоланди.

Чангвон туман суди 15 октябрь куни ишни қайта кўриб чиқиш ҳақида қарор чиқарди ва жазо ижросини тўхтатди. Шу тариқа Бозоров янги суд жараёни якунланишини қамоқдан ташқарида кутиш имконига эга бўлди.

Бироқ Акмал Бозоров ҳали оқлангани йўқ. Унинг айбдор ёки айбсизлиги қайта суд жараёнида ҳал қилинади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар