15:34 / 07.03.2019
6 346

Транспорт милицияси тузилмоқда

Транспорт милицияси тузилмоқда
Ички ишлар вазирлигида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ташкил этилди. Бу ҳақидаги қарорга Шавкат Мирзиёев 5 мартда қўл қўйган.

"Транспорт милицияси транспорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини самарали таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтиш мақсадида тузилмоқда", – дейилади қарорда.

Бош бошқарма ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Тошкент метрополитенида ички ишлар бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими негизида тузилди.

Бош бошқарманинг асосий вазифалари этиб:

- метрополитен, темирйўл ва ҳаво транспорти инфратузилмаси объектларида (кейинги ўринларда – транспорт объектлари) жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

- йўловчиларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини, темирйўл ва ҳаво транспортида ташиладиган товар-моддий бойликларнинг бутлиги ва қўриқланишини самарали таъминлаш;

- транспорт объектларида террористик таҳдидларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиоактив, заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни ташкил қилиш;

- замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган бошқарувини амалга ошириш белгиланган.

Шунингдек, бош бошқарма тузилмасида транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган бошқарувини амалга ошириш имконини берувчи ситуацион-таҳлилий марказ тузилади.

Транспорт объектларида (аэропорт, вокзал ва ҳ.) интеллектуал видеокузатув тизими жорий этилади ҳамда у “Хавфсиз шаҳар” аппарат-дастурий комплексига боғланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Транспорт милицияси тузилмоқда