17:03 / 07.03.2019
4 644

МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаролар жазога тортилди​

МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаролар жазога тортилди​
Орамизда шундай шахслар борки, ноқонуний фаолияти йўлида таниш-билиш, куч ишлатиш билан ҳар қандай масалани ҳал қиламан, деб ўйлайди. Шулардан бири Шароф Рашидов тумани, Яхтанлик маҳалласи, Бўзсув кўчасида яшовчи Э.Мўминовдир.

Гап шундаки, Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими тезкор ходимлари томонидан фуқаронинг хонадони кўрикдан ўтказилганда, электр энергиядан ноқонуний фойдаланиб келаётганлик ҳолати аниқланади. Бундан ташқари, давлат инспектори мазкур хонадонда чигитдан истеъмол учун яроқсиз бўлган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқарилаётганига шубҳа қилиб, уйни кўздан кечиришга рухсат сўрайди.

Лекин, хонадон соҳиби икки нафар ўғиллари Э.Мўминов ва Ғ.Мўминовлар билан биргаликда Мажбурий ижро бюроси Шароф Рашидов туман бўлими тезкор ходимларининг қонуний фаолиятига нисбатан фаол қаршилик кўрсатиб, тан жароҳати етказадилар.

Шу куни кўрик давомида хонадонда бир дона қўлбола жувоз рамаси, бир дона жувоз пичоғи, бир дона жувоз трубаси, бир дона жувоз бункери, уч дона жувоз ремени, бир дона жувоз шкифти, бир дона мотор орқа қопқоғи, 5 литр жувоз ёғи ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг ҳукмига кўра, Э.Мўминов Ўзбекистон Республикаси жиноят кодекси 219-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилиб, унга 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Қолаверса, суд томонидан унинг ўғиллари Э.Мўминов ва Ғ.Мўминовларга 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси берилди.

Хулоса қилиб айтганда, жамиятда қонун-қоидаларга риоя қилиб яшаш фаровон ҳаёт асосидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаролар жазога тортилди​