Бош прокуратура Ғазалкентдаги қотиллик бўйича расмий маълумот берди

  • 09 март 2019, 23:12
  • 3 135
  • Жамият
  • Бош прокуратура Ғазалкентдаги қотиллик бўйича расмий маълумот берди
    2019 йил 28 февраль куни соат 22:40ларда Бўстонлиқ тумани ИИБ навбатчилик қисмининг хабарига кўра, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Марказий м.ф.й., Чирчиқ кўчаси 34-уйда яшаган 15.01.1980 йилда туғилган И.У.нинг мурдаси ўз ётоқхонасида турли тан жароҳатлар билан топилган, деб хабар қилмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

    Бундан ташқари, марҳума И.У.нинг 03.11.2003 йилда туғилган фарзанди А.У. танасининг турли жойларида кесилган санчилган оғир тан жароҳатлари билан топилиб, туман кўп тармоқли марказий шифохонасига юборилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 1 март куни вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а,ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Қайд этилишича, олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари натижасида фуқаро Н.А. ушбу жиноятни содир этишда гумон қилиниб, 01.03.2019 йилда ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

    02.03.2019 йилда Н.А.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари, 164-моддаси 2-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Тошкент вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан назорат ўрнатилди, дейилади хабарда.

    » » Бош прокуратура Ғазалкентдаги қотиллик бўйича расмий маълумот берди