Умумий ўрта таълим мактабларида баҳорги таътил 2019 йил 21 мартдан бошланиб 27 март куни якунланади.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 28 март куни IV чоракнинг биринчи куни ҳисобланади.
Қайд этилишича, вазирлик томонидан таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида қатор ишлар амалга оширилади.
Жумладан, таътил кунларида ўқувчи-ёшлар учун спорт секциялари ва “Баркамол авлод” болалар марказларида тўгараклар ўқувчилар ихтиёрида бўлди. Шунингдек, жорий йилнинг 23-26 март кунлари Самарқанд шаҳрида “Илм-фан – келажак пойдевори” шиори остида “Қизларжон” ўқувчи-қизлар саммити ташкил этилади.
Қолаверса, 5-8-синф ўқувчилари ўртасида фанлар бўйича билимлар беллашувининг туман (шаҳар) босқичи, 9-11-синф ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадаларининг 3-босқичи ўтказилади ҳамда “Биз буюк Ватан фарзандларимиз” шиори остида таълим муассасаларининг бошланғич ва юқори синф ўқувчилари ўртасида “Болажонлар спорт жамоалари”, “Ёшлик спорт жамоалари” спорт мусобақаларининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилади.
Барча таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилган турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, интеллектуал мусобақа ва кўргазмалар ташкил этилади.
Шунингдек, республикадаги барча ахборот-ресурс марказлари таътил кунларида ўқувчилар учун мунтазир бўлиб, бу ерда турли мавзуларда тадбирлар, мутолаа ва китобхонлик маданиятини ошишида хизмат қилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда