13:44 / 15.03.2019
8 223

Ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам олишади?

Ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам олишади?
Наврўз байрами муносабати билан бу йил ҳафтасига 5 кун ишловчи ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

Президентнинг 2018 йил 12 ноябрдаги ПФ-5574-сонли Фармони билан 2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланиб, дам олиш кунлари кўчирилган эди.

Қуйида байрам арафасидаги дам олиш кунлари ҳақидаги маълумот келтирилади.
Ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар (4 кун кетма-кет) дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
23 март – шанба;
24 март – якшанба.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:
21 март – пайшанба (Наврўз байрами);
22 март – жума (қўшимча дам олиш куни);
24 март – якшанба.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар 23 март (шанба) куни ишга чиқишлари лозим.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар Наврўз байрами муносабати билан неча кун дам олишади?