07:20 / 16.03.2019
5 016

Миллий гвардиянинг аёл ҳарбий хизматчилари тоғ тайёргарлик машғулотларини ўтказди

Миллий гвардиянинг аёл ҳарбий хизматчилари тоғ тайёргарлик машғулотларини ўтказди
Миллий гвардия махсус бўлинмаларида хизмат қилаётган бир гуруҳ аёл ҳарбий хизматчилар Чотқол тоғ тизмасининг Чимён тоғ бағирларида ўтказилаётган ўқув машғулотларида иштирок этди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизматига таяниб Sof.uz маълум қилди.

Машғулот қатнашчилари уч кун давомида ҳаво ҳарорати 4−6 даража бўлган тоғ шароитидаги оғир ҳолатларда бардошлилик, аҳолига тезкорлик билан ёрдам бериш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш кўникмаларини ҳамда жанговар ҳаракатларни бажариш тажрибасини оширишга қаратилган вазифаларни бажардилар.

Аёл ҳарбий хизматчилар денгиз сатҳидан 2500 метр баландликда жойлашган ўқув машғулот майдончасида чанғи учиш ва ўқ отиш тайёргарлиги, қоялар ва табиий тоғ тўсиқларидан ўтиш машқлари ўтказилди. Ҳарбий хизматчилар бу каби аниқ ва мукаммал ҳаракатланишни талаб этадиган вазифаларни бажариш чоғида, дуч келиш эҳтимоли бўлган тўсиқларни бартараф этишнинг бир қатор усул ва услубларини амалиётда синаб кўрдилар.

Чанғи учиш машқлари аёл ҳарбий хизматчиларда узоқ масофаларга қисқа муддатда етиб бориш кўникмасини шакллантиришга ёрдам берган бўлса, қорли ҳудудда ўтказилган ўқ отиш тайёргарлиги эса яқин ва узоқ масофалардан аниқ нишонга олиш кўникмасини мустаҳкамлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Миллий гвардиянинг аёл ҳарбий хизматчилари тоғ тайёргарлик машғулотларини ўтказди