
Фото: ЎзА
Самарқанднинг Жомбой туманида кўпкари бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари ўтказилди, деб ёзади ЎзА. Ўзбекистон ва Қозоғистон чавандозлари ўртасидаги мусобақада 3:2 ҳисобида маҳаллий полвонлар ғолиб бўлди.
Самарқанддаги халқаро улоқ кўпкари мусобақасида жиззахлик полвон Ориф Шодиёров бош соврин — Chevrolet Lacetti автомобилини қўлга киритди.

Фото: ЎзА
Полвон ушбу ютуққа паяриқлик Элёр Бойматовнинг «Пантера» лақабли қорабайир отида сазовор бўлди.

Фото: ЎзА
Мусобақада чавандозлар 50 дан ортиқ туя ва той, шунингдек, гилам, телевизор, музлатгич каби қимматбаҳо буюмлар ва пул мукофотлари учун беллашди. Бош соврин вилоят ҳокимлиги томонидан тақдим этилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар