08:48 / 19.03.2019
3 607

Наманганда 733 минг долларни Қирғизистонга олиб ўтишга уринган ака-укалар ушланди

Наманганда 733 минг долларни Қирғизистонга олиб ўтишга уринган ака-укалар ушланди
Наманганда ака-ука Аҳмадхоновлар валюта қимматликларини ноқуний равишда Қирғистонга олиб чиқиб, конвертация қилмоқчи бўлди. Аммо уларнинг бу уринишлари амалга ошмади. Бу ҳақда «Дарё»га жиноят ишлари бўйича Уйчи туман суди раиси Жамшид Маъмуров маълум қилди.

2018 йилнинг сентябрь ойида ака-ука Аҳмадхоновлар танишлари Б.Жўраев, О.Маҳмудов ҳамда бошқа шахслар билан тил бириктириб, божхона назоратини четлаб, валюта қимматликларини Ўзбекистон божхона чегарасидан Қирғизистонга ўтказиб, расмий қидирувда бўлган бошқа шахснинг Дубай ва Туркиядаги банк ҳисоб рақамига конвертация қилиш ҳақида ўзаро келишади.

Ўтган йил сентябрь ойидан 2018 йил 23 октябрга қадар Б.Жўраев томонидан Тошкент шаҳридаги хонадонда йиғилган 733.088 АҚШ долларини А.Аҳмадхонов ўзининг бошқарувидаги автомашинага юклаб, Наманган вилоятининг Чуст туманига олиб келади. У валюта қимматликларини Қирғизистонга ўтказиши ва О.Маҳмудовга етказиши керак эди.

Бироқ уларнинг бу режаси амалга ошмади. Олиб борилган тезкор тадбир натижасида Чуст тумани, Каркидон қишлоғи ҳудудида ДХХ Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан автомашина тўхтатилади. Холислар иштирокида машина юкхонаси захира баллони ўрнига жойлаштирилган 3 дона қора рангли полиэтилен пакетларга солиниб, скоч билан ўралган 6.030.389.388 сўмга тенг 733.088 АҚШ доллари, А.Аҳмадхонов ва О.Маҳмудовдан 18.508.725 сўмга тенг 2250 АҚШ доллари ҳужжатлаштириб олинади.

Шундан сўнг А.Аҳмадхонов, Б.Жўраев, О.Маҳмудов ва Б.Аҳмадхонов Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилади.

Жиноят ишлари бўйича Уйчи туман судида ушбу жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчиларга нисбатан 5 йил ва 5 йилу 1 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

733.088 АҚШ доллари ва 2250 АҚШ доллари ҳамда валюта қимматликлари ташилган Nexia русумли машина давлат даромади ҳисобига ўтказилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Наманганда 733 минг долларни Қирғизистонга олиб ўтишга уринган ака-укалар ушланди