date
views 4 118

Адлия вазирлиги ўз тизимидаги коррупцияга қарши аҳоли ёрдамида курашмоқчи

Адлия вазирлиги ўз тизимидаги коррупцияга қарши аҳоли ёрдамида курашмоқчи
Адлия вазирлиги тизимдаги очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш мақсадида “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастурини тасдиқлаган.

"Тез суръатларда ривожланиб бораётган дунё давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги, уларнинг фуқаролар билан интерактив фаолиятини ривожлантиришни талаб этмоқда. Айниқса, аҳоли ўртасида интернетдан фойдаланувчилар сони кўплиги ва замонавий технологияларнинг оммалашаётганини инобатга олсак, фуқаролар билан ишлайдиган ҳар бир ташкилот ўз фаолиятини янги босқичга кўтариши лозим. Адлия вазирлиги “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастурини қабул қилишидан кўзланган мақсад ҳам аслида шу", – дейилади вазирлик тарқатган ахборотда.

“Очиқ адлия” дастури доирасида:

Жисмоний ва юридик шахсларга адлия органлари биноларида аудио-видео ёзиш мосламаларидан фойдаланишга рухсат берилди.
Нотариал идоралар ва давлат хизматлари марказлари ходимларининг ўз вазифаларини бажаришда йўл қўяётган камчиликлари устидан интернет орқали тезкор шикоят бериш тизими яратилади.

Вазирликнинг "Facebook"даги “Адлия билан мулоқот” гуруҳи ҳамда "Telegram"даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида кенг муҳокамага сабаб бўлаётган қонун ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан ҳуқуқий экспертиза хулосаси жойлаштирилади.

Адлия вазирлиги веб-сайтида жисмоний ва юридик шахслар адлия органларига юборган ўз мурожаатларини кузатиб боришлари мумкин.
Вазирлик ўз биносидаги хоналарнинг жойлашиш структурасини ҳам қайта кўриб чиққан. Ходимлар кенг майдонда бир-бирини бемалол кузата оладиган даражада жойлаштирилган.

Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларининг молиявий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар вазирликнинг веб-сайтида эълон қилинади. Бунда харажатлар, уларнинг бажарилиши билан боғлиқ ҳисоботлар, харид қилиш билан боғлиқ шартномалар рўйхати билан танишиш мумкин бўлади.
Адлия органлари ҳар йил якуни бўйича аҳолига бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот беради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Адлия вазирлиги ўз тизимидаги коррупцияга қарши аҳоли ёрдамида курашмоқчи