date
views 5 210

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойини чизиш учун Европадан мутахассислар ёлланди

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойини чизиш учун Европадан мутахассислар ёлланди
Тошкент шаҳар ҳокимияти ва ИИББ ҳамкорликда Словакиядан йўл ҳаракати хавфсизлиги мутахассисларини таклиф этишди. Улар томонидан 1.14.1 — тартибга солинмайдиган пиёдалар йўлакчаси учун оқ ва қизил ранглардан фойдаланиш таклиф этилди.

Европа давлатларида пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш тажрибаси шуни кўрсатдики, сариқ-оқ чизиқлар ҳар доим ҳам кўзга ташланмайди. Айниқса, тунги вақтларда кўриш анча қийин. Қизил-оқ ранг эса ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам бирдек кўриниб туради.

Ўзбекистонда қизил-оқ рангдаги илк пиёдалар йўлакчаси тажриба сифатида Амир Темур хиёбонидаги айлана йўлда чизилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда пиёдалар ўтиш жойини чизиш учун Европадан мутахассислар ёлланди
-->