19:44 / 27.03.2019
3 674

Ўзбекистонлик аёл XIX асрда ясалган заргарлик буюмини мамлакатдан олиб чиқишга уринди

Ўзбекистонлик аёл XIX асрда ясалган заргарлик буюмини мамлакатдан олиб чиқишга уринди
Термиз аэропорти божхоначилари XIX асрда ясалган заргарлик буюмини олиб чиқишга бўлган уринишни олдини олишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, Термиз аэропорти божхоначилари “Термиз-Внуково” йўналиши бўйича учиб кетаётган фуқаро Э.М.ни “яшил” йўлакдан ҳаракатланаётган чоғида белгиланган тартибда назоратдан ўтказишди.

Натижада, унинг қўл юклари орасида божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, севги мактубларини солиб юришга мўлжалланган аёллар тақинчоғи борлиги аниқланди.

“Аёллар кўкрак тақинчоғи XIX аср охири XX аср бошларига мансуб бўлиб, қадимда кўлтиқтумор деб номланган. Кумуш тангалар ва садаф билан безатилган ушбу тақинчоқни экспертлар тарихий ва маданий аҳамиятга эга ноёб буюм сифатида эътироф этишди”, - деб маълум қилди ДБҚ вакили.

Заргарлик буюмида Россия империяси кумуш тангалари ишлатилган бўлиб, унинг дастлабки қиймати минг долларни ташкил қилиши мумкин.

Ҳозирги вақтда божхона текшируви ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонлик аёл XIX асрда ясалган заргарлик буюмини мамлакатдан олиб чиқишга уринди