09:10 / 28.03.2019
2 718

Энди пойтахтда «тўхтаб туриш» қоидаси бузилиши онлайн қайд этилади

Энди пойтахтда «тўхтаб туриш» қоидаси бузилиши онлайн қайд этилади
Бугун, 27 март куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва янгиликлар юзасидан маълумотлар берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, полковник Азизхон Умрхоновнинг маълум қилишича, тирбандликлар ва ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 3.27 йўл белгиси таъсири остидаги ҳудудда қолдирилган машиналар онлайн тартибда, ҳаракатдаги автопатруллар томонидан қайд этилиб, қоидабузарлик автоматик тартибда расмийлаштирилади ва манзилга хат юборилади.

Ҳозирги кунда ИИББ ва МИБ ўртасидаги фаолият мувофиқлаштирилиши якунига етган ва вақтида тўланмаган жарималар автоматик тарзда мажбурий ундирувга оширилади.

«Тўхтаб туриш» қоидаси бузилиши онлайн қайд этилиши синов тариқасида йўлга қўйилган бўлиб, дастлаб пойтахтнинг энг тиғиз бозорларида, масалан «Чорсу» бозори атрофида, шунингдек энг кўп эътирозларга сабаб бўлаётган бекатлар ҳудудларида қўлланилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Энди пойтахтда «тўхтаб туриш» қоидаси бузилиши онлайн қайд этилади

Жамият янгиликлари