11:00 / 28.03.2019
4 345

Машҳур санъаткорлар Тошкентдаги мактабларга китоблар тақдим қилишди (фото, видео)

Машҳур санъаткорлар Тошкентдаги мактабларга китоблар тақдим қилишди (фото, видео)
Фото: «Ўзбекконцерт»
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан санъаткорлар иштирокида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим мактабларга китоблар совға қилинди.

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори Одилжон Абдуқаҳоров бошчилигида Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Комилов, таниқли сўз устаси Шукрулло Исроилов ва хонанда Зоҳиршоҳ Жўраев пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактабга китоблар тақдим этди.

Фото: «Ўзбекконцерт»
Ўзбекистон халқ артистлари Ортиқ Отажонов, Ғуломжон Ёқубов ва Юлдуз Усмонова Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги 6-мактабда бўлиб, шахсий кутубхоналаридаги адабиётлардан мактаб кутубхонасига совға қилди.

Фото: «Ўзбекконцерт»

Фото: «Ўзбекконцерт»

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машҳур санъаткорлар Тошкентдаги мактабларга китоблар тақдим қилишди (фото, видео)