
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қизилўрда вилоятида вертолётнинг қулаши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга таъзия билдирди.
27 март куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Ми-8 вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида 13 нафар ҳарбий ҳалок бўлганини тасдиқлади.
Ҳалокатга учраган Ми-8 тўрт жанговар вертолёт таркибининг бир қисми бўлган ва Ақтаудан Чимкентга парвоз қилаётганди. Парвоз «Алтин жебе» махсус бўлинмаларининг қоронғуликда ва оғир метеорологик шароитда кенг кўламли текширув ва машқлар доирасида амалга оширилаётган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.