18:06 / 29.03.2019
3 940

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларида ўзгариш бўлди

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларида ўзгариш бўлди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори билан Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 13-бандига ўзгартириш киритилди.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон “Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ қабул қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/17-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларининг 13-банди (Ташкилотлар кассасига нақд пуллар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахснинг имзоси қўйилган касса кирим ордери бўйича қабул қилинади) иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Нақд пул қабул қилинганда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс ҳамда кассир томонидан имзоланган, кассир штампи (штамп мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланган касса кирим ордери ёки касса аппаратининг изи туширилган чипта (слип) пул топширган шахсга берилади.”.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларида ўзгариш бўлди