18:50 / 29.03.2019
5 452

Ҳаж ва Умра зиёрати учун қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилади

Ҳаж ва Умра зиёрати учун қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилади
Фуқароларнинг умра зиёратига боришга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси қўшимча авиарейслар қатновини йўлга қўяди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.

Пойтахт ҳокимлиги томонидан миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилган эътиборга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда юртимизда жорий этилаётган қулайликлар аҳолининг кўнглини кўтараётганлиги, тинчлик-осойишталик ва бағрикенглик муҳитига шукроналик келтиришида муҳим омил бўлаётганлиги эътироф этилди. Хусусан, фуқароларнинг “Ҳаж” ва “Умра” амалларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, йиғилишда “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши фуқароларнинг умра зиёратига боришга бўлган эҳтиёжини инобатга олиб, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси билан биргаликда қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилаётганлиги маълум қилинди.

Учрашувда Республика ҳукумати юртдошларимиз диний ибодатларини қулай тарзда амалга ошириши учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратаётгани алоҳида таъкидланди.

Маълумот учун:Жорий йилда Ўзбекистон бўйича 16 минг фуқаро Умра зиёратини амалга оширган бўлиб, Тошкент шаҳридан зиёратга 2,5 мингдан зиёд фуқаро бориб келган.

Умра зиёрати даврида дин соҳасида фаолият юритаётган малакали ходимлар зиёратчиларга гуруҳ раҳбари сифатида хамроҳлик қилмоқда. Зиёратчиларга тиббий хизмат кўрсатилмоқда, қулай шароитга эга меҳмонхоналар ажратилган, фуқаролар уч маҳал иссиқ таом билан таъминланган ва Саудия Арабистони Қироллигида транспорт масалалари тўлиқ ҳал этилган.

Фуқароларни “Ҳаж” ва “Умра” зиёратига юбориш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 364-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда 2017 йил 28 декабрдаги 1031-сонли қарорига асосан ташкил этилади.
Бугунга қадар ҳар йили 5 минг ўзбекистонлик "Ҳаж" сафарига ва 6 минги "Умра" зиёратига борган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳаж ва Умра зиёрати учун қўшимча авиарейслар қатнови йўлга қўйилади