19:30 / 29.03.2019
5 588

Қашқадарёдаги қишлоқларга кучли сел келди (видео)

Қашқадарёдаги қишлоқларга кучли сел келди (видео)
Кучли ёғингарчиликлар оқибатида Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларидаги қишлоқларга сел келган. Бу ҳолатлардан бири акс этган видеони ҳудудда яшовчи фуқаролардан бири UZ24’га йўллади. Табиий офат Китоб тумани Дониёр Шайх қишлоғида содир бўлган. Кучли сел йўлларни ювиб кетган.

Ҳозирча талафотлар ва жабрланувчилар тўғрисида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 27—30 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфидан огоҳлантириб, тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳолини эҳтиёт чораларини кўришга ва фавқулодда ҳолатлар юзага келганида 1050 телефон рақами орқали мурожаат қилишга чақирганди.

Айни пайтда Самарқандда кучли ёмғир оқибатида бир қатор марказий кўчалар сув остида қолган. Шаҳарда ёмғирдан ҳосил бўлган тошқинлар бартараф этилаётгани маълум қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Қашқадарёдаги қишлоқларга кучли сел келди (видео)