06:00 / 30.03.2019
4 238

Фарғонадаги мактабда ўқитувчи нега ўқувчига қўпол муносабатда бўлди?

Фарғонадаги мактабда ўқитувчи нега ўқувчига қўпол муносабатда бўлди?
Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги мактабларнинг бирида муаллима аёл кичик ёшдаги ўқувчи қизга бақириб, бошига қўли билан туртиб, мисол “тушинтираётгани”ни ҳолати акс этган видеолавҳа тарқалди. Мухбиримиз мазкур воқеага ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

Мазкур ҳолат Фарғона шаҳар халқ таълими бўлими тасарруфидаги 40-сонли ихтисослаштирилган мактабида кузатилган. 5-“Г” синф куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси Феруза Мирзаева томонидан математика фани бўйича уйга вазифаларни бажариш вақтида шу синф ўқувчиси Мунаввархон Юсуповага нисбатан қўпол муомалада бўлган. Тасвир мактаб ҳудудига яширин тарзда уяли алоқа воситасини олиб кирган мазкур синфда ўқийдиган ўқувчи томонидан 3-чоракнинг охирида олинган. Ўқувчи тасвирни онасига этиб кўрсатган. Видео тасвир бир неча кун давомида шахсий алоқа воситасида сақлаб келган ҳамда 2019 йилнинг 27 март куни қариндоши томонидан шахсий уяли алоқа воситасига юклаб олиниб, телеграм ижтимоий тармоғи орқали турли канал ва гуруҳларга тарқатиб юборилган.

Мактаб маъмурияти бу ҳолатдан хабар топиб, навбатдан ташқари педагогик кенгаш ўтказган. Педагогик кенгаш давомида Ф.Мирзаева ўқувчига нисбатан шахсий адовати бўлмаганлигини айтиб ўтган ҳамда педагогик кенгашнинг қарорига асосан Ф.Мирзаева ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан 28 март куни 5-“Г” синф ота-оналари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш ташкил этилган. Йиғилишда иштирок этган ота-оналари Ф.Мирзаева ва 5-“Г” синф раҳбари Феруза Карабаеванинг мехнат фаолиятига нисбатан ҳеч кандай эътирозлари йуқлиги, Ф.Мирзаеванинг иш фаолиятини давом эттиришини сўраб мактаб директорига мурожаат хатлари ёзиб қолдирган. Бундан ташкари, воқеани видеотасвирга туширган ўқувчининг онаси фарзандининг хатти-ҳаракатлари юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришга ва фарзандининг келажакда мактаб ҳудудида уяли алоқа воситасидан фойдаланмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб берган.

Фарғона вилояти халқ таълими бошкармаси бошлиғи ҳузурида ҳам йиғилиш ўтказилиб, ушбу ҳолат муҳокама қилинди.

Шу ўринда бир мулоҳаза. Кейинги пайтда мамлакатимизда таълим соҳасида катта ислоҳотлар олиб борилиб, ўқитувчининг жамиятдаги нуфузини оширишга муҳим эътибор қаратилмоқда. Ўқитувчини ўқувчиларга тазйиқ ўтказишга, камситишга ҳаққи йўқ. Аммо ўқувчиларнинг тарбиясини яхшилашда қаттиққўллик ҳам керак. Ўқитувчи ўқувчини яхши ўқисин, дея шундай танбеҳ бергандир... Мана бундай ҳолатларда эса ўқитувчига кескин чора кўриш керакмикан, аслида. Бу борада фикрларингизни кутиб қоламиз.

Манба: Uza.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонадаги мактабда ўқитувчи нега ўқувчига қўпол муносабатда бўлди?

Жамият янгиликлари