16:15 / 30.03.2019
3 228

Касалликни даволагандан унинг олдини олган афзал

Касалликни даволагандан унинг олдини олган афзал
Бугун пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 15-оилавий поликлиникада рўйхатда турувчи 150 нафардан ортиқ аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Айни пайтда мазкур поликлиникада реконструкция ишлари олиб борилаётганлиги учун поликлиника врач ва ҳамширалари фуқароларни Олимпия маҳалла фуқаролар йиғинида текширувдан ўтказдилар.

– Касалликни даволагандан унинг олдини олган афзал, дейди халқимиз. Шу боис аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзига риоя қилиш борасида тушунтириш ишларини олиб боряпмиз, тиббий кўрик давомида тиббиёт муассасаларига чиқиш имконияти бўлмаган фахрийлар, беморларнинг уйларига бориб тиббий кўрикдан ўтказиш ва соғломлаштириш чоралари ҳам кўрилмоқда, - дейди 15-оилавий поликлиника оилавий врачи Жамила Исматава.

Тадбир давомида аҳоли махсус лабораторияда умумий қон анализи топшириб, ультратовуш текширувидан ҳам ўтказилди. Шунингдек, уларга оила шифокори ва ҳамширалари томонидан тегишли тавсиялар ҳам берилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Касалликни даволагандан унинг олдини олган афзал