date
views 3 309

Бугун Тошкентда тайёрланган 8 тонналик сумалак барча хоҳловчиларга тарқатилди

Бугун Тошкентда тайёрланган 8 тонналик сумалак барча хоҳловчиларга тарқатилди
Фото: Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси
Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида улкан дошқозонда сумалак тайёрланди. Ошпазлар сўзларига кўра, Наврўзнинг бош таоми кутилгандан ҳам кўпроқ бўлди - 8 тоннадан ортиқ. Тайёр сумалакнинг қозон билан биргаликдаги оғирлиги 15 тоннага тенг бўлди.

Ташкилотчилар рекорд ўрнатишни хоҳлашмади, улар бу акция хайрия акцияси бўлишини истадилар. Шу боис сумалак идишларга тақсимланиб, барча хоҳловчиларга тарқатилди. Шунингдек, меҳрибонлик уйларига юборилди.

Шундай қилиб, тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари шу кунларда ажойиб таомни таътиб кўришдек ноёб имкониятга эга бўлишди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бугун Тошкентда тайёрланган 8 тонналик сумалак барча хоҳловчиларга тарқатилди