Айрим ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда қулликка тушиб қолган ўзбекистонлик фуқаро ҳақида маълумотлар тарқалган эди.
Ўзбекистоннинг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Жасурбек Тошпўлатов 2019 йилнинг 25 март куни дипломатик ваколатхонага мурожаат қилиб, ҳисобга қўйиб бериш баҳонасида олиб қўйилган ва қайтариб берилмаган ўзининг миллий паспортини қайтариб олишида ёрдам кўрсатишни сўраган.
Ташқи ишлар вазирлиги ахборотига кўра, 30 март куни унга Ватанга қайтиш гувоҳномаси берилган. Шу билан бирга у паспортининг қонунга хилоф тарзда олиб қўйилгани ҳақида ариза берса, мазкур масала Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда кўриб чиқилади.
Шу ва шунга ўхшаш бошқа ҳолатлатдан келиб чиққан ҳолда ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хорижга чиқувчи ватандошларга ҳеч бир ҳолатда ва ҳар қандай важга қарамай Ўзбекистон фуқароси паспортини бегона шахсларга бермаслик кераклигини эслатиб ўтган.
ТИВ аввалроқ, Хитойда маҳаллий йигитга турмушга чиқиб, оғир аҳволда қолган ҳамюртимиз ортга қайтарилганини маълум қилган эди.
Манба: Xabar.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради