18:43 / 02.04.2019
6 652

Шоҳида Узоқова театр директорининг кирдикорлари ҳақида очиқ-ойдин гапирди

Шоҳида Узоқова театр директорининг кирдикорлари ҳақида очиқ-ойдин гапирди
Миртоҳир Мирғуломовнинг «Очиқ суҳбат» лойиҳаси бу галги меҳмони эл суйган санъаткор Шоҳида Узоқова бўлди. У интервьюси давомида жуда ўзи ишлаб юрган пайтдаги театр муҳити ҳақида айрим ҳақиқатларни очиқ айтиб ўтган. Жумладан журналистнинг «Шоҳида Узоқова театрдан жанжаллар туфайли кетган. Ким биландир чиқишолмаган, деган версиялар бор» деган саволига Шоҳида Узоқова қуйидагича жавоб қилган.

– Хуллас ишдан бўшашим шунақа бўлдики, бизда… ҳозир у директоримиз ўзгарган. Улар директорлик пайтида битта мен эмас, мендан олдин бизларнинг устозимиз, халқимиз севган суюкли санъаткоримиз, дубляж қироли, Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов, улар ҳам театрдан кетишга мажбур бўлдилар. Буям бир директоримизнинг айблари ёки турткилари сабабми шундай бўлди. Чунки улар бўшаш ҳақида ариза ёзиб кирганларида директор «Қайси кундан қўл қўйиб берай», деган. Кимсан Афзал Рафиқовга! Бизлар Афзал Рафиқовдан ўрганишимиз керак.

Театрда ишлаб юрган талабалар ўрганиши керак эди улардан. шундай инсонга «Қайси кундан қўл қўйиб берай?» деган. «Сиз нима учун кетяпсиз? Нима бўляпти ўзи?» деган савол берилмади уларга. Бу бўлди. Кейин, мен гастролга энг кўп чиқадиган 10 та одам бўлса, шулардан биттаси менман. Лекин шундай бўлдики, озроқ соғлиғимни йўқотдим. Ва мен директордан бир йилга жавоб сўрадим. Улар айтдики, бир йиллик таътил йўқ, дедилар.

Ўша пайтда жигар тобига келиб қолган, ҳар уч кунда анализ топшираётувдим. Тушунтириб кўрдим, тушунмадилар. Хуллас калом шу тўғрида озгина тортишдик, иккаламиз. Кейин бир неча кундан сўнг ҳамкасблар бирга сумалак қилдик. Ўша йили қариялар йили эди. Театримиз томонидан кексаларга гул берилди. Лекин шу ерда иккита ёши катта санъаткоримизга гул берилмади. Чунки улар директор билан бироз тортишиб қолган эди. Бу ҳам менинг юрак торларимни узиб юборгандек бўлди. Қаттиқ таъсир қилди.

Охири мен таътилга чиқадиган куним ҳам келди. У эса менга гастролга борасан, деди. Мен иложим йўқлигини айтдим. Хуллас шу тариқа мен аризамни ёзиб, котибага ташлаб кетдим. Ишонасизми, бир минутда буйруқ чиқариб қўйибди. Бўшашим ҳақида…

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шоҳида Узоқова театр директорининг кирдикорлари ҳақида очиқ-ойдин гапирди