Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилмоқда

  • 04 апрель 2019, 13:10
  • 905
  • Жамият
  • Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилмоқда
    “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида петиция пайдо бўлди.
    Қайд этилишича, бугунги кунда барча соҳаларда янги қонун ва қарорлар қабул қилинмоқда ва бу ўзининг самарасини кўрсатмоқда.

    “Менинг фикримча, жамиятда фоҳишаликни ва шунга тенглаштирилувчи бузуқлик ҳолатларини камайтириш учун фақатгина фоҳишаларга ёки ушбу шароитни яратиб бераётган шахсларга жазо берилиши етарли эмас, балки шунда бевосита иштирок этган эркак ёки эркаклар учун ҳам маъмурий, жиноий жазо чоралари қўлланилсин, тегишли чоралар кўрилсин”, - дейилади мурожаатда.

    Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилиб, далил билан ушланган мазкур ҳолат иштирокчиси учун биринчи марта содир этилса, жарима белгилаш, иккинчи марта содир этилса, 15 сутка маъмурий қамоқ, учинчи мартада 1 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш чораларини белгилаш таклиф қилинган.

    “Бу чораларнинг қўлланилиши бу борадаги жиноятчилик ва турли салбий иллатларни бартараф этишга хизмат қилади”, - деб ёзади петиция муаллифи.

    » » Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш таклиф этилмоқда