13:12 / 06.04.2019
7 600

Сел туфайли Деҳқонободда поезд издан чиқиб кетди (фото)

Сел туфайли Деҳқонободда поезд издан чиқиб кетди (фото)
Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз телеграм каналида Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳудудида ер чўкиши оқибатида юзага келган вазият ҳақида хабар берди.
Ушбу суратлар Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғида 6 апрель куни эрталаб олинган.

«Кучли жала ёғиши оқибатида ер сатҳи чўккан ва темир йўлларга ҳам зиён етган.
Мутахассислар муаммони бартараф этиш бўйича қизғин ишларни амалга оширмоқда», дейилган хабарда.

«Ўзбекистон темир йўллари» расмий сайтида бу ҳақда маълумот берилмаган, дам олиш кунлари бўлгани боис ишонч телефонлари ишламаслиги эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сел туфайли Деҳқонободда поезд издан чиқиб кетди (фото)