06:00 / 07.04.2019
3 245

Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясининг шахсий таркиби бутунлай янгиланади

Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясининг шахсий таркиби бутунлай янгиланади
Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг шахсий таркиби бутунлай янгиланади. Бу ҳақда Kun.uz’га Давлат солиқ қўмитасидаги манба хабар берди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 4 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши давомида Тошкент шаҳридаги қатор туманлар давлат солиқ инспекциялари шахсий таркибини янгилаш ҳақида топшириқ берган.

Шунингдек, йиғилишда Тошкент шаҳрининг етти туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари лавозимларидан озод этилган (Учтепа, Миробод, Бектемир, Юнусобод, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Сергели туманлари - таҳр.).

Бундан ташқари, шаҳар ҳокимлиги ва солиқ идоралари раҳбарларини бюджетга тушумларни таъминлашда сусткашликка йўл қўйилганлиги қаттиқ танқид остига олинган.

Ўз навбатида, президент видеоселекторидан кейин Солиқ қўмитасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбари томонидан фаолияти танқид қилинган Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Сергели, Юнусобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари инспекциялари бошлиқларининг ўз лавозимидан озод этилгани тўғрисидаги Давлат солиқ қўмитасининг буйруғи эълон қилинди.

Тошкент шаҳри давлат солиқ хизмати органларининг ходимлар таркибини зудлик билан қайта кўриб чиқиш, уларнинг лавозимига лаёқатлилиги даражасини баҳолаш, хизмат ваколатидан четга чиққан ҳолатлар аниқланган тақдирда, меҳнат шартномасини бекор қилиш зарурлиги қайд этилган.

Айнан бу йўналишда иш олиб бориш учун махсус ишчи комиссияси тузилиб, тизимга масъулиятли ёш мутахассисларни жалб қилиш вазифа қилиб қўйилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекциясининг шахсий таркиби бутунлай янгиланади