12:15 / 07.04.2019
3 432

ДСҚ: Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари ишдан бўшатилмади

ДСҚ: Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари ишдан бўшатилмади
Кеча ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясининг шахсий таркиби ишдан бўшатилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ, деб маълум қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Таъкидланишича, айни пайтда фақатгина Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари лавозимидан озод этилган. Бошқа ходимларни ишдан бўшатиш тўғрисида ҳеч қандай буйруқ қабул қилинмаган.

“Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йилнинг 4 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши давомида Тошкент шаҳридаги қатор туманлар давлат солиқ инспекциялари шахсий таркибини янгилаш ҳақида топшириқ берган”, дейилади матбуот хизмати томонидан.

Қайд этилишича, Давлат солиқ қўмитасида видеоселекторда белгиланган устувор вазифалар ижросига бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди. Унда Миробод, Мирзо Улуғбек, Учтепа, Сергели, Юнусобод, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманлари инспекциялари бошлиқларининг ўз лавозимидан озод этилгани тўғрисидаги Давлат солиқ қўмитасининг буйруғи эълон қилинди.

Хабар қилинишича, танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Тошкент шаҳри давлат солиқ хизмати органларининг шахсий таркиби фаолиятини зудлик билан кўриб чиқиш, уларнинг лавозимга лаёқатлилигини баҳолаш бўйича махсус ишчи комиссияси тузилди. Шунингдек, махсус ишчи комиссия зиммасига замонавий дунёқарашга эга, ўз ишига масъулиятли ёш мутахассисларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

“Бугунги кунда махсус ишчи комиссия Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси ходимларининг лавозимга лаёқатлилигини ўрганмоқда. Бу ҳақда батафсил ахборот берилади”, дейилади ДСҚ матбуот хизмати хабарида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » ДСҚ: Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси ходимлари ишдан бўшатилмади