«Жонидан тўйиб» ўзини каналга ташламоқчи бўлган аёл асраб қолинди

  • 07 апрель 2019, 13:03
  • 1 020
  • Жамият
  • «Жонидан тўйиб» ўзини каналга ташламоқчи бўлган аёл асраб қолинди
    3 апрель куни соат 20.10 атрофида Самарқанд вилояти ИИБ 7-сон тергов ҳибсхонаси назоратчиси Каттақўрғон шаҳридан оқиб ўтувчи Нарпай канали кўприги устида аёл кишининг «жонимдан туйдим» деган овозини эшитиб қолиб, бу ҳақда қоровуллар бошлиғига хабар беради. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

    Воқеа жойига зудлик билан етиб борган қоровуллар бошлиғи кўприк устидан ўзини Нарпай каналига ташламоқчи аёлни тўхтатиб қолди.

    Шундан сўнг хизматдаги зобитлар томонидан у билан профилактик суҳбат олиб борилди. Суҳбат жараёнида аёл Каттақўрғон шаҳрида яшаши, оилавий келишмовчилик сабабли ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганлиги маълум бўлди.

    » » «Жонидан тўйиб» ўзини каналга ташламоқчи бўлган аёл асраб қолинди