
Фото: «Ўзбекнефтгаз» АЖ
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги «Учтепа» конининг 7-қидирув қудуғида табиий газнинг янги манбаси топилди деб «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳозирги кунда мазкур ҳудуддан суткасига ўртача 300-350 минг куб метр табиий газ чиқмоқда.
7-қидирув қудуғи 1350 метр чуқурликкача бурғуланган. Энди 10 кун ичида тегишли параметрларни (босим, ҳарорат, газ таркиби ва ҳоказо) аниқлаш учун газ-конденсат тадқиқот ишлари олиб борилади.
Ушбу янги газ конининг очилиши Фарғона водийси аҳолисини табииий газ билан таъминлаш имкониятини оширишга хизмат қилиши айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг