20:12 / 08.04.2019
3 561

Термиздаги кўпқаватли уйлардан бирида газ портлади (видео)

Термиздаги кўпқаватли уйлардан бирида газ портлади (видео)
Бугун, 8 апрель куни ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳридаги кўпқаватли уйлардан бирида газ портлагани акс этган видео тарқалди.
Изоҳларга кўра, портлаш натижасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар бор.

Видеода кўриш мумкинки, портлаш вақтида бинода одамлар бўлган ва улар шошилинч равишда бинони тарк этишган.

Портлаш кўпқаватли уй ертўласида ташкил этилган, целлофан ишлаб чиқаришга мослаштирилган ноқонуний цехда содир бўлгани айтилмоқда.

Kun.uz нашри аниқлик киритишича, ҳодиса Термиз шаҳри «Дўстлик» маҳалласининг Алишер Навоий кўчасидаги 10-уйда рўй берган. Охирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлган.

Айни вақтда воқеа жойи ўраб олинган, текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ҳозирча расмий идоралар бу ҳодиса юзасидан баёнот бермади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Термиздаги кўпқаватли уйлардан бирида газ портлади (видео)